Ракитичга кутилмаган икки харидор пайдо бўлди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга яна 2та кутилмаган номзод пайдо бўлди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи учун курашга ПСЖ ва "Монако" клублари ҳам қўшилишган. Унга монаколиклар Килиан Мбаппе ва Тома Лемар каби етакчи футболчиларининг трансферидан тушган маблағ эвазига Ракитичнинг шартномасида кўрсатилган 125 миллион евро товон пулини бемалол тўлашлари мумкинлиги айтилмоқда.

Бироқ, футболчи ҳам, клуб ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ракитичга “Бавария” ҳамда “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!