Рамос Ла Лигада муваффақиятга эришиши мумкин бўлган англиялик футболчи кимлигини айтди

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Англия терма жамоаси сафидаги Ла Лигада муваффақиятга эришиши мумкин бўлган футболчи кимлигини айтди. Бу ҳақда Bleacher Report Football нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 32 ёшли футболчи журналистларнинг айни дамда қайси инглиз футболчиси Примерода ўйнай олиши мумкинлиги ҳақида берилган саволига қуйидагича жавоб берди: “Келинг, Харри Кейндан бошлаймиз”.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!