Рамос Ла Лигадаги 450-ўйинини ўтказди

Хабарингиз бор кеча Ла Лиганинг 20-турида “Реал” ўз майдонида “Севилья”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг Испания примеросидаги юбилей 450-ўйинини ўтказди. Таъкидлаш керакки, 32 ёшли футболчи ушбу учрашувларнинг 411тасини “Реал” сафида ўтказган бўлса, 39тасини “Севилья” сафида ўтказган.

Қайд этиш лозимки, "Реал" сафида бу борада 1981-1988 йилларда тўп сурган дарвозабон Андорни Субисаретта рекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 622та ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!