Раньери "Фулхэм" футболчиларини бургер билан меҳмон қилишга ваъда берди, фақат...

Лондоннинг "Фулхэм" клуби янги бош  мураббийи Клаудио Раньери ўз футболчиларинининг мотивациясини бургерлар ёрдамида юқори даражага олиб чиқишини  айтиб ўтди.

Гап шундаки, жамоа ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган ҳар бир ўйин учун, италиялик мутахассис шогирдларини бепул фастфуд билан меҳмон қилмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Раньери 2015/16 йилги мавсумда "Лестер Сити"ни бошқарган вақтида айнан ҳар бир "қуруқ" ўтказилган  ўйин учун бутун жамаони пицца билан меҳмон қилган ва якунда "тулкилар" Премьер-лигада ғолиб чиққан эдилар.

"Энди пицца кор қилмайди. Мен футболчиларимга бундан кўпроғини ваъда қилишим керак. Бу борада энг яхши вариант сифатида фастфуд ресторанларини танладим. Умид қиламанки, менга яқин орада бутун жамоани бургер билан меҳмон қилиш насиб этади", - деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.

Маълумот учун "Фулхэм" айни вақтда 5 очко билан турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!