
Раноккия "йўлбарслар" таркибига қўшилди
"Интер"да ишлари юришмай қолган ҳимоячиси Андреа Раноккия фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди. Англия премьер-лигасидаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган "Халл Сити" 28 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олди.
Италия терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланган футболчи "Интер"да асосий таркибга киролмай қолганди. Раноккия жорий мавсумда атиги бешта учрашувда майдонга тушганди.
Тажрибали ҳимоячи Италия терма жамоаси сафида 21 та ўйин ўтказган.
Фикрлар