Расман! 28 август куни PEPSI Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташланади

Хабарингиз бор, PEPSI Суперлига баҳсларида дастлабки босқич якунланди. Энди жамоалар 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади.

Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10 та учрашув ўтказишади.

Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими эса 28 август куни соат 20:00да “Миллий стадион”да бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. Қуръа жараёни "Спорт" телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Қуръа ташлаш маросимида ҳар бир клуб бош мураббийи, сардори ҳамда журналистлар иштирок этади. 

Қуръа ташлаш маросимини бевосита воқеа жойидан ёритишни истаган ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхатини (лавозими кўрсатилган ҳолда) ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га 27 август санасига қадар юбориши лозим бўлади. Қуръа ташланадиган залга кириш рўйхат асосида амалга оширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!