Расман! Алиссон “Ливерпуль” билан шартнома имзолади

Римнинг “Рома” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси посбони Алиссон Бекер расман фаолиятини “Ливерпул”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли посбон мерсисайдликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаган. “Ливерпуль” эса унинг трансфери учун “Рома”га 62,5 млн ва унга қўшимча яна 10 млн, жами ҳисобда эса 72,5 млн евро тўлайди.

Шу тариқа Алиссон дунёнинг энг қиммат дарвозабони айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!