Расман! Арсланмурад Аманов "Локомотив" футболчисига айланди

Ўтган мавсумни “Бухоро” сафида ўтказган туркманистонлик ярим ҳимоячи Арсланмурад Аманов фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, 28 ёшли футболчи БААдаги Осиё кубогида Туркманистон терма жамоаси сафида ажойиб ўйинлар кўрсатди. Унинг Япония терма жамоаси дарвозасига киритган голи эса шубҳасиз мусобақанинг энг чиройли голларидан бири бўлди.

Арсланмурад Аманов:

1990 йилнинг 28 март кунида Туркманистонда туғилган.
2012 "Оқжептес" (Қозоғистон) - 11 ўйин (866 дақиқа), 1 гол
2014 "Иртиш" (Қозоғистон) - 24 ўйин (1393 дақиқа), 1 гол
2015-2016 АГМК (Ўзбекистон) - 54 ўйин (2392 дақиқа), 8 гол
2017 "Олтин Аср" (Туркманистон)
2018 "Бухоро" - 29 ўйин (2325 дақиқа), 5 гол

Туркманистон термаси таркибида 27 ўйинда 10 гол киритган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!