Расман! Черчесов Россия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов яна ўз ишида давом этадиган бўлди.

Россия футбол иттифоқи расмий сайти тарқатган хабарга кўра 54 ёшли мутахассис терма жамоа билан “2+2” кўринишида шартнома имзолаган. Бу дегани, агар Черчесов Россия терма жамоаси билан Евро-2020да муваффақиятли иштирок этса, у ЖЧ-2022да ҳам Россияга устозлик қилиши мумкин.

Маълумотларга кўра Черчесовнинг ва унинг қўл остидаги мураббийлар штабининг бир йиллик маоши 2,5 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси ўзи мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!