Расман! Гризманн “Атлетико” билан шартномасини узайтирди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг франциялик форварди Антуан Гризманн билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли футболчи “матрасчилар” сафида 2023 йилнинг ёзига қадар қоладиган бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, Гризманнинг олдинги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Футболчининг янги келишув бўйича қанча маош олиши ва товон пули ҳақида маълумот ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Гризманн “Атлетико” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У бу вақт орасида жами 209та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 112та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!