Расман! Лёв 2022 йилгача Германия терма жамоасини бошқарадиган бўлди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўзининг “Бундестим”даги келажак фаолияти борасида якуний қарорга келди.

Bleacher Report Football нашри тарқатган хабарга қараганда 58 ёшли мутахассис Германия футбол иттифоқи билан амалдаги шартномани бекор қилмоқчи эмас ва 2022 йилга қадар имзоланган келишув якунига қадар ўз фаолиятини давом эттирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Лёв Германия терма жамоаси бошқарувини бундан 12 йил олдин ўз қўлига олган эди. Ушбу вақт мобайнида у “Бундестим” билан бирга 2014 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!