Расман! Марек Гамшик Хитой клубига ўтди

Кўп йиллар «Наполи»да тўп тепган Марек Гамшик Хитойнинг «Далянь Ифан» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ «Далянь Ифан» 31 ёшли футболчи учун 18 миллион евро тўлаши айтилган, яна 2 миллион евро бонуслар сифатида берилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамшик 2007 йилдан бери «Наполи» сафида тўп тепди. У неаполликлар билан икки марта Италия кубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
18/02/2019 17:42
бу болага наполи клуби ҳайкал қўярмуш. шу ростми?