
Расман: Мемфис Депай “Лион” аъзосига айланди
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамаосида тўп сурган ярим ҳимоячи Мемфис Депай расман Франциянинг “Лион” жамаоси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, футболчи янги жамоасида 9-рақам остида ҳаракат қилади. Аввалроқ “Лион” голландиялик футболчига қизиқиш билдиргани ва томонлар келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.
Норасмий маълумотларга кўра, францияликлар 22 ёшли футболчи учун 16,5 миллион евро сарфлаган. Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай 2015 йилда ПСВдан 25 миллион фунт эвазига “МЮ”га ўтганди.
Фикрлар