Расман! Нурмагомедов 2 февраль куни бразилиялик жангчига қарши октагонга кўтарилади

Россиялик жангчи Саид Нурмагомедов кейинги йилнинг 2 февраль куни бразилиялик Рикардо Рамосга қарши октагонга кўтарилади.

Айтиб ўтиш жоизки, баҳс Бразилиянинг Форталез шаҳрида ташкиллаштирилган UFC Fight Night 144 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, аввалроқ Нурмагомедов UFC ўта енгил дивизионида дебьют учрашувини ўтказди ва жангчилар ўртасида 13-ўринни эгалаб келмоқда. ММА доирасида Саид 12 ғалаба ва 1та баҳсда енгилган.

UFC Fight Night 144 асосий жангида Рафаэль Ассунсао Марлон Мораеса билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!