Расман! Пепе "Бешиктош" сафини тарк этди
Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилишди. Илгарироқ португалиялик футболчига АПЛдан, жумладан, "Вулверхэмптон" жамоасидан қизиқиш бўлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.
"Бешиктош" мухлисларига, клуб ҳодимларига ва мен билан бирга бўлган жамоадошларимга раҳмат айтаман. Сизлар энг яхшисига муносибсиз, ҳеч қачон унутмайман", - деб ёзиб қолдирди 35 ёшли футболчи ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, Пепе "Реал"даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг 2017 йилда "Бешиктош" сафига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар