Расман! "Реал" Испания терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби "Реал Сосьедад" ҳимоячиси Альваро Одриосола билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда “қироллик клуби” расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра жамоалар бу борада ўзаро келишувга эришишган. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши билан шартнома имзоланади.

Таъкидлаш керакки, “Реал” 22 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси учун сан-себастянликларга 40 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Одриосола якунланган мавсум "Реал Сосьедад" сафида жами 41та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!