Расман! Улуғбек Мирзаев "Бунёдкор" директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Ўзтрансгаз", "Нефтгазмонтаж", "Кўкдумалоқгаз", "Гиссарнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари "Бунёдкор" клуби таъсисчилари ҳисобланади.

Ушбу таъсисчи компания раҳбарлари қатнашган навбатдан ташқари йиғилишда "Бунёдкор" жамоаси бош директор вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Мирзаевнинг расмий тайинланиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Барча таъсисчи компаниялар томонидан У.Мирзаевнинг тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, йиғилишда "Бунёдкор" футбол клубига оид бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!