Равшан Ҳайдаров: Бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди
Ҳозиргина Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон ва Бангладеш олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичидаги илк ўйини якунланди.
Унду терма жамоамиз Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов ва Икром Алибоевнинг 3 голи эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унга ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди.
Равшан Ҳайдаров: - Аввало мухлисларимизни мусобақа стартидаги йирик ғалаба билан табрикламйан. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Тўп билан кўпроқ муомилада бўлдик. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Буни уддалай олганимиздан хурсандман.
Бангладеш терма жамоаси айниқса биринчи бўлимда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бир неча хавфли қарши ҳужумлар ташкил этишди. Аммо тан олиш лозим бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди. Биз ўйинга режалаштирган стратегияни тўлиқ бажардик деб айта оламан.
Қатар ва Таиланд термаларига қарши навбатдаги ўйинларга ҳам режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Мусобақа тақвими анча зич тузилган. Биз ҳам шундан келиб чиқиб тайёргарлик режасини ишлаб чиққанмиз. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳурсанд қилиш ниятидамиз.
Икром Алибоев: - Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашши ўрганиб олган. Буни бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Ўйин аввалида бироз қийналдик, аммо кейинчалик назорат тўлиқ биз томонга ўтди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан.
Фикрлар