“Реал” – “Ливерпуль”. Киевдаги ЕЧЛ финалига тахмин ва анонс

Бугун, 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида ЕЧЛ финали бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувида Испаниянинг “Реал” ва Англиянинг “Ливерпуль” клублари ўзаро тўқнаш келади.

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни мувафаққиятли якунлай олмади. Мадридликлар Испанияда чемпионатни учинчи ўринда якунлаб, чемпион “Барселона”дан 17 очко қолиб кетди. “Қаймоқранглилар” яна “Қирол кубоги”ни ҳам юта олишмади. Энди “Реал” олдида фақатгина ЕЧЛ бош совринини ютиш имконияти бор холос.

> УЕФА Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши финаллар. ТОП-10

“Реал”дан фарқли ўларо “мерсисайдликлар” аҳволи янада ёмонроқ. “Ливерпуль” мавсум финишига Англи чемпионатида тўртинчи ўрин билан етиб келиб, янги мавсум ЕЧЛга зўрға йўлланмани қўлга киритди. Англия ва Лига кубогидаги курашларни эса анча эрта якунлади. ЕЧЛ финалидаги ғалаба “Ливерпуль” учун ўтган омадсизлар учун ажойиб товон ҳисобланади.

Рақиблар турли сценарийлар остида финалга етиб келишди. “Реал” мусобақани гуруҳ босқичидан бошлаб, “Тоттенхэм”дан сўнг иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Айнан инглиз клубидан мадридликлар гуруҳдаги ягона мағлубиятни қабул қилиб олишди. Кейин ПСЖ умумий ҳисобда 5:1, “Ювентус” - 3:0 меҳмонда мағлуб этилган бўлса, ўз ўйида 1:3 ютқазди ва ярим финалда “Бавария” устидан қийин ғалабага эришди. 2:1 меҳмонда ва 2:2 уйда.

“Ливерпуль” Киевга бўлган йўлни саралаш босқичдан бошлади. Бунда Германиянинг “Хоффенхайм” жамоасини умумий 6:3 ҳисобида таслим қилди. Гуруҳда “Ливерпуль” уч ғалаба ва уч дуранг қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади. 26 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Яна “Ливерпуль” плей-оффда 17 та гол уриб, ЕЧЛда энг сермаҳсул жамоага айланди. “Қизиллар” финалга қадар “Порту” ва “МанСити” йўлдан олиб ташлади. Фақатгина “Рома” билан ярим финал ўйинида жиддий қийинчиликка дуч келди. Уйда 5:2 ғалаба ва меҳмонда 2:4 мағлубият.

Бўлажак финал “Ливерпуль” ва “Реал” жамоаларининг ўзаро олтинчи учрашуви бўлади. Устунлик ҳозирча “мерсисайдликлар” томонида.

“Реал” учун бу ЕЧЛдаги кетма-кет учинчи финал ҳисобланади. Олдинги иккита финал улар учун омадли якун топган ва мадридликлар шу вақтгача ҳеч бир жамоа уддалай олмаган – ЕЧЛда кетма-кет икки марта ғолиб чиқишдек ишнинг уддасидан чиқди. Умуман Киевдаги финал “қироллик клуби” учун еврокубоклар турнирларидаги 16-финал бўлади. Улардан 12-тасида бош совринга эга чиққан.

Ўз навбатида “Ливерпуль” учун бу финал Чемпионлар кубоги / ЕЧЛ тарихидаги саккизинчи финал ҳисобланади. “Қизиллар” турнирда 5 бор зафар қучишган.

Макзур финал ғолиб жамоани Европанинг энг кучли клубига айлантирибгина қолмай, жиддий даромад олишига ҳам имкон яратади, яъни ЕЧл ғолиби 15,5 миллион евро билан мукофотланса, мағлуб 11 миллион еврога эга чиқади.

Бироқ шубҳа йўқки, бу вазиятда жамоалар пул учун майдонга тушишмайди. Икки жамоа мавсумни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Мавсумнинг асосий ўйинига тайёргарлик ҳақида етарлича гапирилди ва баҳсга бир неча соат қолганида унга янги нимадир қўшиш имконсиз. Шунчаки барча ўйиннинг “орзулар финали” бўлишини истамоқда. Ҳар иккин жамоа ҳам ўз мухлисларига бундай байрамни тортиқ этишлари мумкин.

Имкониятлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, турли қарашлар ва фикрлар мавжуд. Биринчи томондан ўз сафида ажойиб футболчиларни жамлаган, қандай ғалаба қозонишни ва сабр қилишни биладиган тажрибали жамоа бўлса, иккинчи томондан буюк ғалабаларга чанқоқ ва ҳар қандай натижага эришишга қодир ёш-қувноқ жамоадир. Шундай экан, бу ердан аутсайдер деган сўзни умуман олиб ташлаш керак. “Реал” учун ғалаба тарихни қайта ёзишга имконият бўлса, “Ливерпуль” учун болаларча орзуни ҳақиқатга айлантиришдир.

Финалчи жамоаларнинг мураббийлари бир-бирига омад тиласада, шогирдларининг якунда ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигига эътибор беришади.

Зинедин ЗИДАН, Реал” бош мураббийи:

Рақиб ҳақида гапириш оғир. Мен инглиз клуби футболи бошига назар ташлай олмайман. Биз ҳар доимгидек ғалаба қозонишни истаймиз. Футболчиларимиздан ҳар бир олдинги икки турнирдаги ғалабани интилишимиз мувафаққиятга олиб борганини айта олади. Мен жамоалар ўйинлари ўртасидаги ўхшашлик таъсир қилади деб ҳисобламайман. “Ливерпуль” кучсиз ҳимоя ва кучли ҳужуми бор жамоа сифатида гавдаланади. Ўйлайманки, финалчи ҳар томонлама кучли. Бироқ финалда “Ливерпуль” бизни ҳайратга соляпти деб ўйламайман.

Юрген КЛОПП, Ливерпуль” бош мураббийи:

Мадридликлар бошидан оёғигача тажрбали. Реал муздек совуқ. Кимдир “Реал”нинг қўқувга тушганини кўрганми? Муз! Аммо ҳар бир жамоада заиф томон бўлади. Бизда имконият бор, буни биламиз. Уларнинг тажрибаси жамоани қийин вазиятларга тайёрлаган, бироқ биз ўз навбатида уларга ўз муаммоларни майдонда ташкил қиламиз. Ўйлайманки, улар ҳам жим туришмайди. Якунда биз ҳал қилувчи вазиятлар яратамиз. Имкон бўлди дегунча гол уриш... Улар ҳам шундай.

Тахминий таркиблар:

Реал: Навас - Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль - Кроос, Модрич, Ковачич, - Роналду, Асенсио, Бензема

Ливерпуль: Кариус - Александр-Арнольд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, - Вейналдум, Милнер, Хендерсон - Мане, Фирмино, Салаҳ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!