"Реал" АПЛнинг икки юлдуз футболчиси билан алоқага чиқди
Мадриднинг “Реал” клуби Англия премьер-лигасининг икки юлдузи билан алоқага чиқди.
El Paris нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн ҳамда “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳлар билан боғланишган. Бироқ, ҳар иккала футболчи ҳам айни дамда жамоасини ўзгартирмоқчи эмасликларини айтишган ва “Реал”нинг таклифларига рад жавобини беришган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Ювентус”га ўтиб кетгач мадридликлар унинг позициясига топ даражадаги ҳужумчи олиб келишни режалаштиришмоқда.
Фикрлар