"Реал" Бенземани "Наполи"га сотмади

Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземани “Наполи”га сотишни истамади.

Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра 30 ёшли форвард бунгача шахсан неаполликлар бош мураббийи Карло Анчелотти билан музокаралар ўтказган эди. Бироқ, “қироллик клуби” раҳбарияти кейинроқ уни сотмаслиги маълум бўлди.

Гап шундаки, Криштиану Роналду “Ювентус”га ўтиб кетгач, раҳбарият жамоанинг яна бир асосий ҳужумчисини қўйиб юборишни истамади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бенземага Лондоннинг "Вест Хэм" клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!