"Реал" Дибалани қўлга киритиш учун Искони "Юве"га бермоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Ювентус" форварди Пауло Дибалани сотиб олиш йўлларини изламоқда.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” аргентиналик футболчи учун “кекса синьора”га ўзининг маҳоратли ярим ҳимоячиси Иско ҳамда 60 миллион евро беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари билан ораларидаги можаро сабаб жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Иско мавсум 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Дибала эса 27та ўйин ўтказиб, 7та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!