"Реал" Фалькаони Мадридга олиб келмоқчи
“Реал” клуби ўз таркибига “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькаони қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Don Balon нашри. Бу Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиб кетганлиги билан боғлиқ. Сабаби ҳозирда “қироллик клуби” иккита номинал ҳужумчи қолган – 30 ёшли Карим Бензема ва 21 ёшли Борха Майораль.
Агар трансфер амалга ошириладиган бўлса, Фалькао “Реал” аъзосига айланган иккинчи “Атлетико” собиқ футболчиси бўлади. Аввалроқ 2011-14 йилларда “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Тибо Куртуа билан шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Америкалик ҳужумчи “монегаск”лар сафида 2013 йил ёзидан бери тўп муриб келмоқда. Унинг амалдаги келишуви 2020 йил ёзида якунига етади. Трансфер нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар