
"Реал" Марселога ўринбосар топди
Мадриднинг "Реал" клуби "Ювентус"га ўтиб кетиши айтилаётган ҳимоячи Марселонинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.
Record нашри тарқатган хабарга кўра агар 30 ёшли бразилиялик футболчи "Сантьяго Бернабеу"дан кетишга қарор қилса, “қироллик клуби” унинг ўрнига “Порту” ҳимоячиси Алекс Теллесни сотиб олади.
Маълумот учун, Теллес жорий мавсум “Порту” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар