“Реал” ПСЖнинг ҳужум триосини бузиб юбормоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби Неймар, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилардан ташкил топган ПСЖнинг ҳужум триосини бузмоқчи.

Унга кўра юқорида номлари тилган олинган футболчиларнинг дастлабки икки нафарини қўлга кирита олмаган мадридликлар трионинг учинчи вакили – Эдинсон Каванини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Хабарларга қараганда “қироллик клуби” бу борада аллақачон 31 ёшли уругвайлик футболчи билан алоқага чиқишга ҳам улгурган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ италиялик машҳур агент Федерико Пасторелло ҳам Каванининг “Реал”га ўтишини таҳмин қилган эди. Футболчининг агенти эса унинг трансфер баҳоси камида 70-80 млн евро бўлишини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!