"Реал" Почеттинони дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айлантирмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинони дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айлантиришга тайёр.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 46 ёшли аргентиналик мутахассисга йилига 20 млн евро маош таклиф қилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу Почеттинонинг айни дамда “шпорлар” сафида олаётган (9,5 млн евро) маошидан деярли 2 баробар кўп даганидир.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино "Тоттенхэм"ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бироқ, ўтган давр мобайнида лондонликлар билан бирорта ҳам мусобақада ғолиб чиқа олмади.
Фикрлар