"Реал" Раҳим Стерлингни кузата бошлади

“Реал” клуби раҳбарияти “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингни таркибга қўшиб олиш йўлларини қидира бошлади. Ўйинчи ҳозирда инглиз клуби билан янги шартномага имзо чекмаган ва унинг амалдаги шартномаси яна икки йилдан сўнг якунига етади.

Мардидликлар эса буни футболчи атрофидаги вазиятларни диққат билан кузатмоқда. Қишки трансферлар ёпилгандан сўнг Стерлингнинг шартномасига 18 ой қолади ва ўашнда футболчининг трансфер нархи тушади.

Маълум бўлишича, Стерлинг ва “Манчестер Сити” янги келишув имзолашни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!