Ads

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Сантьяго Соларининг ўрнига муносиб номзодлар қидиришни давом эттирмоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” шорт-листидан Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"), Максимилиано Аллегри ("Ювентус"), Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Жозе Моуриньо (клубсиз) ва Йоахим Лёв (Германии терма жамоаси) каби мутахассислар жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Солари “Реал”ни куздан, яъни Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилгач бошқаришни бошлади. Жамоа унинг қўл остида 19та ўйин ўтказди ва шуларнинг 14тасида ғалаба қозонди, 1тасида дуранг ўйнади ва 4тасида мағлуб бўлди.