“Реал” “Тоттенхэм” ҳимоячиси учун 55 млн евродан воз кечишга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби янги мавсумда "Тоттенхэм" ҳимоячиси Киран Триппьерни ўз сафида кўрмоқчи.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 27 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси учун “шпорлар”га 55 млн евро тўлашга тайёр. Лондонликлар эса бу борада “Реал”нинг расмий таклиф юборишини кутишмоқда.
Маълумот учун, Триппьер ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар