"Реал" дарвозабони "Райо Вальекано"га йўл олиши мумкин

  • 20 августа, 2018, 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини "Райо Вальекано"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра Мадрид шаҳрининг ушбу жамоаси номдор ҳамшаҳаридан 19 ёшли украиналик посбонни бир мавсумга ижарага олмоқчи. Агар улар буни уддалай олишмаса, "Эспаньол" дарвозабони Роберто Хименесни сотиб олишга уриниб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, Лунин “Реал” сафига жорий ёз “Заря” клубидан келиб қўшилган эди. У ҳозирча “қироллик клуби” сафида бирорта ҳам расмий учрашувда иштирок этганича йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию