"Реал" етакчилари сафга қайтишди

  • 18 октабря, 2018, 22:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид футболчилари терма жамоалар сафидан қайтиб келгач Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Tecno

Marca нашри марқатган хабарга кўра Марсело, Иско, Гарет Бэйл ва Карим Бензема каби жамоа етакчилари жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишган ҳамда умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишган. Бироқ, ҳимоячи Дани Карвахаль ҳамон тикланиш машқларини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Леванте” баҳси 20 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию