"Реал" етакчиси бугун ЦСКАга қарши ўйнамайди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос бугун ЦСКАга қарши бўлиб ўтадаган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги тур баҳсни ўтказиб юборади.

Унга кўра “қироллик клуби” мураббийлар штаби амалда ҳеч нарсани белгиламайдиган ўйин қайдномасига 32 ёшли футболчини киритмаган. Бугун шунингдек Дани Себальос ҳам мадридликларга ёрдам бера олмайди.

Аммо, жароҳатидан соғайиб сафга қайтган Марсело ва Тони Кроос москваликларга қарши ўйинда иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" – ЦСКА ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:55да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!