“Реал” футболчилари 1 гол киритиш учун 28 бор тўп узатишини амалга оширишди

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган жавоб баҳсида “Бавария” билан куч синашмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб ҳозирча 1:1.

3-дақиқада Жошуа Киммих ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Карим Бензема мувозанатни тиклади.

Эътиборлиси, франциялик футболчи гол киритган вазиятда мадридликлар 28 бор бир-бирларига тўп узатишни амалгам оширишди.

Бу мавсум фақатгина “Барселона” футболчилари бир гол киритиш учун бунданда кўп пасслардан фойдаланишган эди. “Барселона” – “Олимпиакос” баҳсида Люк Динь томонидан киритилган голни юзага келтириш учун каталонияликлар 29 бор пасс беришган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию