"Реал" футболчилари Лопетегини Бенитесга қиёслашмоқда

"Реал" Мадрид футболчилари янги мавсум бошланишидан аввал бош мураббий Хулен Лопетегини жамоанинг собиқ устози Рафаэль Бенитесга тенглаштиришмоқда.

Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” футболчилари 51 ёшли мутахассиснинг футбол борасидаги билими ва малакасига асло шубҳа қилишмаяпти. Лекин, клубнинг етакчи футболчилари Лопетегини жамоа бошқарувидаги ҳаракатлари орқали “Реал”ни 2015-2016 йилги мавсумда бошқарган Рафаэль Бенитесга ўхшатишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!