"Реал" футболчиси "Боруссия" Дортмундга ўтади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ашраф Хакими янги мавсумни "Боруссия" Дортмундда бошлаши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича немис клуби 19 ёшли марокашлик футболчининг 2 йиллик ижараси борасида “қироллик клуби” билан келишувга эришган. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Ҳакимига “Наполи” клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ашраф якунланган мавсум “Реал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!