"Реал" мухлислари Роналдунинг ўрнида қайси футболчини кўришмоқчи?
Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари ўз жамоаларида "Тоттенхэм" форварди Харри Кейнни кўришни исташмоқда. Уларнинг фикрича айнан 24 ёшли англиялик футболчи яқинда "Ювентус"га кўчиб ўтган Криштиану Роналдунинг ўрнини босиши мумкин.
Бу борада ўтказилган махсус сўровномада иштирок этган 200 мингдан ортиқ ишқибознинг 26 фоизи айнан Кейнга овоз беришган. Ундан кейинги ўринларни эса Эдинсон Кавани (14%) ва Мауро Икардилар (14%) эгаллашган.
Таъкидлаш керакки, ушбу сўровномага Неймар ва Килиан Мбаппе каби футболчилар киритилмаган. Агар улар ушбу сўровномада иштирок этишганида, шубҳасиз натида бошқача кўриниш олар эди.
Фикрлар