"Реал" собиқ президенти Азарнинг трансфери ҳақида: Қулликга барҳам берганмиз шекилли?

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Рамон Кальдерон "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг Испанияга кўчиб ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жамоани тарк этмоқчи бўлаётган футболчини ушлаб туришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Қулликга барҳам берганмиз шекилли?

Аввалам бор, "Челси" нима хоҳлаётганини тушунишимиз даркор ва музокараларни бошлаб юбориш ҳам, албатта.

Шуни айтишим лозимки, агар хавбек ОАВ орқали жамоани тарк этишни овоза қилишни давом этса, "аристократлар"га уни ушлаб қолиш қийин бўлади. "Реал"га эса аксинча музокараларни оссон кечишига бу катта ёрдам бўлади, - дея Кальдероннинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!