
“Реал” устози Зиданга “Боруссия Д” футболчиси керак бўлиб қолди
Германиянинг “Боруссия Д” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Реал” клуби ушбу хавбекни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. 19 ёшлик ярим ҳимоячига “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, АҚШда туғилган ушбу футболчи бу мавсум Бундеслигада 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришни уддалаган.
Фикрлар