"Реал" вакиллари А Серия юлдузини қўлга киритиш учун Италияга йўл олишди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари айни дамда ушбу трансферни якунлаш учун Италияга йўл олишган. Таъкидлаш керакки, 23 ёшли сербиялик футболчининг трансфери “Реал”га 100 миллиондан камига тушмаслиги айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда Милинкович-Савич мадридликлар сафида “Челси”га ўтиши кутилаётган Матео Ковачичнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!