"Реал" янги дарвозабонни қачон оммага таништириши маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби жамоа сафига янги келиб қўшилган украиналик дарвозабон Андрей Лунинни қачон оммага таништириши маълум бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Луниннинг тақдимот маросими эртага Тошкент вақти билан соат 16:00 да "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Лунин учун “Заря” клубига 8,5 млн евро тўлаган эди. Футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!