"Реал" яқин соатлар ичида Лопетегини ишдан олади

  • 22 октабря, 2018, 15:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид бугуннинг ўзида жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқариши кутилмоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра кетма-кет мағлубиятлардан сўнг “қироллик клуби” раҳбарияти жаҳл отига минган ва улар 52 ёшли мутахассисдан тезроқ қутулишмоқчи. Ушбу истеъфо борасида яқин соатлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги ЖЧ-2018 бошланишига бир кун қолганида “Реал”ни танлаган эди. Жамоа унинг қўл остида қаторасига 5та ўйиндан (1та дуранг, 4та мағлубият) ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию