"Реал" ёзда бор эътиборини Дибалани сотиб олишга қаратади

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг ёзги трансферлар давридаги асосий мақсадини маълум қилди. Бу ҳақда

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида бор эътиборини “Ювентус” форварди Пауло Дибалани сотиб олишга қаратади. Бунинг учун улар туринликларга 100 млн евродан кўпроқ таклиф қилишга тайёр. Бундан ташқари “Реал” ушбу трансферга ярим ҳимоячиси Искони ҳам қўшишга тайёр.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!