"Реал" ёзги трансферлар учун 500 млн евро сарфламоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби жорий ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун 500 млн евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, “қироллик клуби” ҳозирча Винисиусо Жуниор, Альваро Одриосола, Андрей Лунин ҳамда Родриго каби футболчиларни сотиб олди ва бунинг учун 130 млн евро сарфлади. Энди эса улар "Челси"нинг икки етакчи футболчиси - Эден Азар ҳамда Тибо Куртуаларни сотиб олишмоқчи. Унга кўра биринчисининг нархи 150-200 млн атрофида бўлса, иккинчисининг нархи 40 млн еврони ташкил этиши мумкин.
Шунингдек “Реал” 70 млн еврога янги марказий ҳимоячи ва 80 млн еврога марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.

Фикрлар