"Реал"дагилар Соларининг фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишмоқда

"Реал" Мадриднинг клуби халқаро алоқалар бўлими директори Эмилио Бутрагеньонинг сўзларига кўра раҳбарият жамоанинг айни дамдаги вақтинчалик мураббийи Сантьяго Соларининг фаолиятини ижобий баҳоламоқда.

Таъкидлаш керакки, Солари бошчилигида “Реал” ўтган 4та баҳснинг барчасида ғалаба қозонди.

“Биз Соларидан жудаям мамнунмиз. У қийин вазиятда келиб, яхши натижалар кўрсатмоқда”, - дейди Бутрагеньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!