"Реал"га Хорватияни ЖЧ-2018 финалига олиб чиққан футболчи керак

Мадриднинг "Реал" клуби "Монако" дарвозабони Даниэль Субашичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли хорватиялик футболчини жамоанинг захира посбони ҳисобланган Кико Касильянинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда. Айтиш лозимки, унинг монаколиклар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Субашич пенальтилар сериясида қахрамонлик кўрсатиб, Хорватияни ЖЧ-2018 финалига қадар олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!