"Реал"ни сенсацион тарзда мағлуб этган ЦСКА худди шу тарзда Россия кубогини тарк этди
Бундан бироз аввал Россия кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Тюмень” ҳамда ЦСКА клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган баҳснинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар сериясида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган тюменлмиклар мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олишди.
"Тюмень" – ЦСКА – 1:1 (пен. 3:0)
Голлар: Пухов, 108 – 0:1; Столяренко, 120 – 1:1.
"Тюмень": Бучнев – Васиев (Хайманов, 87), Столяренко, Козлов, Коваленко – Теленков, Лаук (Малоян, 58), Леонтьев, Чудов, Глухов (Лешонок, 46) – Вотинов (Рябокобыленко, 110).
ЦСКА: Помазун – Ефремов, Бекао, Набабкин, Матвийчук, Тикнизян – Гордюшенко, Пухов, Олейников (Анисимов, 80) – Нисимура, Жамалетдинов (Маклаков, 119).
Фикрлар