
"Реал"нинг 4 нафар футболчиси таътилдан қайтиб келди
Бугун “Реал” клубининг 4 нафар аъзоси таътилдан қайтиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра ҳимоячи Начо Фернандес, ярим ҳимоячи Тони Кроос ҳамда жамоа вингерлари Лукас Васкес ва Марко Асенсиолар мароқли хордиқдан сўнг янги мавсумга тайёргарликни бошлашган. Бундан ташқари бугун жамоанинг эрталабки машғулотларига жамоа президенти Флорентино Перес ҳам ташриф буюрган.
Фикрлар
ОЛҒА СПОРТС УЗ !!!