"Реал"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқ (ФОТО)

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи ҳисобланган Сантьяго Солари энди жамоанинг доимий мураббийи этиб тайинланади.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра Испанияда вақтинчалик мураббий 15 кундан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Шу боис Солари тез орада “Реал” билан мавсум охиригача шартнома имзолайди.

cola

Эслатиб ўтамиз, Солари “қироллик клуби” бошқарувини бундан 2 ҳафта муқаддам, яъни Хулен Лопетегининг истеъфосидан сўнг қабул қилиб олган эди. Ўтган вақт мобайнида “Реал” унинг бошқарувида 4та ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!