Рэмзининг қачон "Ювентус"га ўтиши маълум бўлди

  • 15 январь, 2019, 16:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Ювентус"га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Tecno

Tuttosport тарқатган хабарга кўра 28 ёшли уэльслик футболчи 18 январь куни туринликлар сафига бориб қўшилади. Унинг йиллик маоши эса 7,5 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэмзи “Ювентус”га ёзда, яъни “канонирлар” билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айлангач кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум 19та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!