Рэшфорд МЮ тарихига кирди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд айни дамда "Лестер"га қарши ўйинда иштирок этмоқда. Эътиборлиси, бу 21 ёшли футболчи учун АПЛдаги юбилей 100-ўйин бўлди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Эътиборлиси, бугун 21 ёшу 95 кунлик бўлган Рэшфорд АПЛда 100та ўйинда иштирок этган МЮ тарихидаги иккинчи энг ёш футболчига айланди. Таъкидлаш керакки, бу борадаги рекорд афсонавий Райан Гигзга (21 ёш 73 кун) тегишли.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 29та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!